Xalqaro pul o'tkazmalari

Ҳозирги кунда АТ "Алоқабанк" томонидан қуйидаги халқаро пул ўтказмалари тизимлари бўйича хизматлар таклиф этади:

  • Money gram;
  • Contact;
  • Золотая Корона;
  • Unistream;
  • Western Union;

Халқаро пул ўтказмалари тизимлари бўйича хизматлар кўрсатиш шахобчаларининг кенг ривожланган тармоғи Сизда давлатимизнинг исталган жойидан ҳамда исталган йўналишда Сиз учун қулай вақтда пул ўтказмасини жўнатиш ва олишда ёрдам беради.

“Золотая Корона- Денежные переводы” – бу Россия Федерацияси, яқин ва узоқ хорижий давлатлар худудлари бўйлаб тез ва манзилсиз пул ўтказмалари хизматидир. Ушбу хизмат орқали жисмоний шахслар пулли ўтказмаларни ҳисоб рақами очмасдан, тез, хавфсиз ва қулай амалга оширишлари мумкин.

Биз қуйидагиларга кафолат берамиз:

  • Қулайлик – 60 000 дан ортиқ хизмат кўрсатиш шахобчалари мавжуд;
  • Тезлик – Пул ўтказмаси жўнатилганидан кейин олувчи томонидан бир неча дақиқада қабул қилиб олиниши мумкин;
  • Манзилнинг аниқ кўрсатилмаслиги – сиз томонингиздан пул ўтказмаси юбориладиган мамлакат ва қабул қилувчининг яшаш ҳудудини кўрсатсангиз етарли. Қабул қилувчи ўзига энг қулай хизмат кўрсатиш шахобчасини танлаш имкониятига эга;
  • Назорат – Пул ўтказмасининг ҳолатини куннинг 24 соати давомида онлайн ҳолатда “Золотая Корона- Денежные переводы” хизмат кўрсатиш сайти ёки “Денежные переводы” мобил иловаси орқали бепул кўришингиз мумкин (Мобил иловани 6+,  App Store  ва Google Play иловаларидан бепул мобил телефонингизга юклаб олиш мумкин);
  • Оммабоплик – барча йўналишларда хизмат кўрсатиш ҳақининг 0 фоиздан бошланган тариф режалари. Пул ўтказмалари рубль, АҚШ доллари, евро ҳамда хорижий давлатларнинг миллий пул бирликларида амалга оширилади.

 

Пул ўтказмалари учун валюта айирбошлаш орқали махсус 0 фоизлик тариф режаси:

Пул ўтказмасини расмийлаштиришда жўнатиладиган валютадан фарқли равишда қабул қилувчи учун қулай пул бирлигини (АҚШ доллари, евро ёки миллий валюталардан бири)танлашингиз мумкин. Ушбу ҳолатда валюта айирбошлаш Россия нобанк кредит ташкилоти (РНКО) “Платежный центр”(МЧЖ) курси бўйича амалга оширилади ҳамда комиссия 0%ни ташкил этади.**

«Золотая Корона» пул ўтказмалари тариф режалари

Пул ўтказмасини қабул қилувчи учун хизмат мутлақо бепул.

Пул ўтказмасини банк орқали қуйидагича жўнатишингиз мумкин:

  • “Золотая Корона”сайтида кўрсатилган хизмат кўрсатиш шахобчаларидан бирини танланг;
  • Шахсни тасдиқловчи хужжатни тақдим этинг;
  • Қабул қилувчининг фамилияси, исми, шарифини, қабул қилиш малакати ва аҳоли яшаш жойини кўрсатинг;
  • Телефон рақамларни тақдим этинг (ўзингиз ва қабул қилувчи)
  • Пул ўтказмаси аризага имзо қўйинг;
  • Банкнинг кассасига пулни топширинг.

Пул ўтказмасини банкдан олиш учун:

  • Сайтдан ўзингизга қулай “Золотая Корона” шахобчасини танланг;
  • Шахсни тасдиқловчи хужжатни тақдим этинг;
  • Ўтказманинг назорат рақамини айтинг;
  • Пул ўтказмани қайси пул бирлигида қабул қилиш қулайроқлигини маълум қилинг;
  • Пул ўтказмасини қабул қилиш учун аризага имзо қўйинг;
  • Банк кассасидан нақд пулни олинг;

Энг яқин хизмат кўрсатиш шахобчаларини “Золотая Корона- Денежные переводы” хизмати сайтидан ёки бепул мобил “Денежные переводы» иловасидан топишингиз мумкин. (6+, Appstore ва Google Playдан юклаб олишингиз мумкин)

“Золотая Корона- Денежные переводы” хизматлари хақида қўшимча маълумотни https://koronapay.com сайтидан ёки 24 соатли мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматининг +7 (495) 96-00-555  телефон рақами орқали олишингиз мумкин. (қўнғироқлар сизнинг алоқа операторингиз тарифлари бўйича ҳисобланади)

* Пул ўтказмасини расмийлаштиришда ҳар бир мамлакат учун қайси пул бирлигида ўтказмани амалга ошириш имконияти мавжудлигини хизмат кўрсатувчи банк операторидан аниқлаштириш мумкин.

** Пул ўтказмалари тарифи 10.06.2015 йилдан бошлаб амалда. Агар Россия Федерацияси Нобанк Кредитлаш Ташкилотининг курси бўйича пул ўтказмасини АҚШ доллари, еврога айирбошлаш орқали жўнатилса, пул жўнатиш вақтидаги курс бўйича ҳисобланади.

Пул ўтказмалари бўйича оператор – Россия нодавлат кредитлаш ташкилоти «Платёжный центр», (Новосибирск шаҳри, Киров кўчаси, 86-уй: 1025400002968), РФ МБнинг  14.04.2014-йилдаги № 3166-К рақамли лицензияси.  “Золотая Корона” пул ўтказмалари хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг тўлиқ  рўйхатини koronapay.com сайтидан олишингиз мумкин.

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.