Байрам кунларида банк хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги маълумот

Ҳурматли мижозлар, ҳамкорлар, дўстлар!

 

 

АТ «Алоқабанк» Сизларни кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, Сизларга ва оилаларингизга Янги йилда фаровонлик, бахт, соғлик-саломатлик тилайди. Янги йил омад, ўзингизга, ўз кучингизга ишонч ва албатта бизнесда муваффақият, яхши кайфият олиб келсин, шунингдек, кириб келаётган йилда энг эзгу истакларингиз рўёбга чиқсин!

Шу билан бирга, АТ «Алоқабанк» Сизларга байрам кунларида банк хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида маълумот беради:

- 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 05 январгача - дам олиш ва байрам кунлари;

- банкнинг ҳудудий бўлинмалари Валюта айирбошлаш амалиётлари, «Western Union», «MoneyGram» ва «Ria Money Transfer» халқаро пул ўтказмалари тизимлари билан амалиётларни  2022 йилнинг 3-4 январь кунлари соат 09-00 дан 17-00 га қадар фаолият олиб борадилар;

-  2022 йил 5 январдан бошлаб мижозларга хизмат кўрсатиш одатий тартибда амалга оширилади.

Юзага келган саволлар бўйича (71) 230-77-77 телефон рақами орқали, банкнинг 24 соатлик контакт-марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Бизни тушунишингиз учун ва янги йилда кутилаётган янада самарали ҳамкорлик учун Сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

27-12-2021

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.