Азиз Дўстлар, ҳурматли Мижозлар, Ҳамкорлар ва Ҳамкасблар!

                                           Азиз Дўстлар, ҳурматли Мижозлар, Ҳамкорлар ва Ҳамкасблар!

 

          АТ «Алоқабанк» жамоаси ва шахсан ўз номимдан Сизни яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклашга ижозат бергайсиз!

Янги йил арафасида ушбу ажойиб байрам билан Сизни самимий муборакбод этамиз!

Ҳар бир янги йил эришган марраларимиз ва қўлга киритган ютуқларимизга назар ташлаш имкониятини беради. Ўтган йил биз учун айниқса муваффақиятли, илғор ва самарали бўлди ва ўтиб бораётган йилда жамоамиз томонидан амалга оширилган унумли меҳнатдан фахрланамиз. Биз, айниқса, Сизнинг эришган муваффақиятларингиз ва ютуқларингизга мамнунмиз. Сизнинг ишончингиз биз учун жуда муҳим бўлиб, Сиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни юксак қадрлаймиз.

Биз бу йил банкимизнинг 25 йиллик юбилейини нишонладик. Ўтиб бораётган йил биз учун катта ғалабалар ва юксак ютуқлар йили бўлди. АТ «Алоқабанк»ни ривожланиш стратегияси ва трансформацияси доирасида банкнинг барча ҳудудий бўлинмаларини ягона МФОга ўтказиш, бизнес-жараёнларни автоматлаштириш ҳамда Базель III талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган янги ташкилий ва функционал тузилмани жорий этиш имконини берувчи «Colvir Banking System» янги автоматлаштирилган банк тизимига ўтиш амалга оширилди.

Автоматлаштирилган банк тизимини янгилаш таклиф этилаётган банк маҳсулотлари доирасини кенгайтириш, шунингдек, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатинини сезиларли даражада оширади.

Банкнинг барча ҳудудий бўлинмаларини ягона МФОга ўтказиш банк мижозларига банк ҳисобварағининг очилиш жойидан қатъий назар, банкнинг исталган бўлинмасида барча банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради.

Биз янги банк маҳсулотларини рақамли трансформация қилиш ҳамда мижозларга қўшимча қулайликлар тақдим қилиш имкониятини берувчи экотизим яратиш борасида белгиланган лойиҳаларни амалга оширдик.

Улардан ишга туширилган ва амалга оширилган баъзиларини қайд этмоқчимиз:

- «ZOOMRAD» кўп функцияли мобил иловаси;

- «AloqaBusiness» кўп функцияли мобил иловаси;

-  мижозларни масофадан идентификация қилиш «FACE-ID»;

- банкнинг тўлиқ функционалли ўз Процессинг марказининг ишга туширилиши;

- ўзини ўзи банд қилувчилар учун «Mohirlar» «Маркет-плейс»и;

- «Маҳсулотлар фабрикаси»;

- агентлик тармоғини яратиш бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖ билан ҳамкорликдаги лойиҳаси;

- «ALOQA VENTURES» венчур фондини ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар.

Биз ушбу ютуқларга, аввалом бор, Сиз туфайли эриша олдик. Банкни трансформация қилиш даврида биз билан яқин ҳамкорлик қилганингиз учун Сизга:

Мижозларимизга кўрсатган садоқатлари, доимий қўллаб-қувватлаганлари ва ишончлари учун;

Ҳамкорларимиз ва Акциядорларимизга кўрсатилган мадад ва олдимизга қўйилган умумий мақсадларимизнинг муваффақиятига ишончи учун;

- Ҳамкасбларимизга мураккаб бизнес-мақсадларни ҳал қилишда профессионаллик ва жамоавий бирдамлиги учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Сизга ва оилангизга Янги йилда фаровонлик, бахт, соғлик-саломатлик тилаймиз. Янги йил омад, ўзингизга, ўз кучингизга ишонч ва албатта бизнесда муваффақият, яхши кайфият олиб келишига, шунингдек, кириб келаётган йилда энг эзгу истакларингизнинг рўёбга чиқишига тилакдошмиз!

 

    Ҳурмат билан,

 

   АТ «Алоқабанк» Бошқаруви Раиси

   Ирисбекова Каммуна Наринбаевна  

31-12-2021

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.